Реклама
» » Темур Кападзе: "Терма жамоадаги фаолиятимга якун ясамоқчиман"

Темур Кападзе: "Терма жамоадаги фаолиятимга якун ясамоқчиман"

 
Терма жамоамиз сафида узо? йиллардан буён бар?арор ўйин намойиш этиб
келаётган тажрибали ярим ?имоячи Темур Кападзе билан sports нашри интервью
уюштирди, деб ёзади uz24.uz нашри
 
 
Осиё кубоги-2015 мусобакасидан кандай таассуротлар колди?

- Таассуротлар ижобий. Мусобака хар томонлама яхши ташкиллаштирилган.
У кадар катта муаммолар кузатилмади. Факат учрашувлар ўтказиладиган
шахарлар 
орасидаги масофа узок экани бироз кийинчилик тугдирди.

Терма жамоамизнинг мазкур мусобакадаги иштироки борасида нима дея оласиз?

- Менимча, биз турнирда ёмон иштирок этганимиз йўк. Бизга шунчаки
омад етишмади,
дейишим мумкин. Баъзан хакамлар хам ўзларининг карорлари билан
ўйин суръатига
таъсир этган холлари хам бўлди. Лекин турнирни ўйлаганимиздан эрта
тарк этганимизда 
ракамларни айблаш хам ноўрин.

Бош жамоамиз кайд этган натижа коникарлими?

- Йўк. Биз финалга кадар етиб бориб, юртимиздаги барча футбол
ихлосмандларини
хурсанд килишни хохлагандик. Якунда эса чорак финалдаёк мусобака билан
хайрлашишга
мажбур бўлдик. Демак, натижамизни коникарли дейиш, нотўгри. Лекин шу
ўринда айтиш
керакки, чорак финалда ўйнаш хам ёмон натижа эмас. хамма кўрди, терма
жамоанинг
барча аъзолари кўлдан келганча ўйнашга харакат килишди.

ОК-2015 да терма жамоамиз сафида майдонга тушган ёшлар
хакида кандай фикрдасиз?

- Янги етишиб чикаётган ёшларда шижоат кучли. Буни сезиш кийин эмас.
Кишини хурсанд киладиган томони, улар ўзларига билдирилган ишончни
оклашга харакат килишяпти ва буни кайсидир маънода уддалашяпти хам.
Ишонч билан айтишим мумкин, агар хозирги таркибдаги ўйинчилар ўз устиларида
ишлашда давом этишса улардан яхши савиядаги футболчи чикади.
Бунинг 
учун уларга
асосий таркибда ишонч билдиравериш керак.

Демокчисизки, ёш футболчиларни кўркмай асосий таркибда майдонга
туширавериш мумкин.

- Ха. Биз хам качонлардир ёш бўлганмиз ва бизга хам акаларимиз ўз жойларини
бўшатиб беришган. Бу ишни килиш навбати энди бизга хам келди. Осиё Кубоги
давомида амин бўлдимки, ёшлар бизнинг ўрнимизни боса олишади. Шу сабабдан
ўз ўрнимни ёшларга бўшатиб, уларга янада ўсиш имконини беришим лозимлиги
борасида ўйлаб колдим. Мен терма жамоадаги фаолиятимга якун ясамокчиман.

Бундан чикди, энди бор эътиборингизни клубингизга каратар экансиз-да?

- Ха, шундай. Мен терма жамоадан кетяпман. Бу хакда якинда бўладиган терма
жамоа йикилишида эълон килишни ўйлаб турибман. Бундан кейин факат
клуб учун ўйнайман.

Янги мавсумни "Локомотив” сафида ўтказасизми?

- Келаётган мавсумда "темирйўлчилар” сафида ўйнайман. Клуб билан
шартнома имзолаганман.
Якинда хориж йигинига жўнаб кетамиз. Мазкур йигинда ўзимни кўрсатиб,
мураббийлар штаби ишончини козонишни максад килганман. Янги мавсумда
"Локо”га совринлар кўлга киритилишида нафим тегишини истайман.
 
Эслатиб ўтамиз, Темур Кападзе 2002 йилдан буён Ўзбекистон Миллий терма
жамоаси ўйинчисидир.
26-01-2015, 22:27
Автор: babaev98
Просмотров: 31 092
Рейтинг:
Нашли ошибку?   


Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.



[an error occurred while processing the directive]