Реклама

Latifalar

Эшик тақиллади: – Кечирасиз, сизга янги чиққан оқ ва қора кўйлакларимизни таклиф қилмоқчиман. Сотиб олинг, зарар қилмайсиз.
– Йўқ, раҳмат, шарт эмас.
– Мана бу оқ кўйлакни қаранг, кийиб маза қиласиз.
– Керак эмас дедим сизга!
– Аммо бир ўйлаб кўринг.
– Агар яна бир марта шу ҳақда гапирсангиз, зинадан улоқтириб юбораман.
– Бу кўйлакни киймабсиз, бу дунёга келмабсиз...
Уй эгаси кўйлакфурушни зинадан улоқтириб юборди. У бетон устига учиб тушиб, анча вақт ҳаракатсиз ётди. Кейин бир амаллаб ўрнидан турди ва юзларини артиб, яна зинадан кўтарилиб эшикни тақиллатди.
– Оқ кўйлак бўйича фикрингиз тушунарли, энди қора кўйлак тўғрисида гаплашсак...

***
– Кеча театрда рақсга тушдим.
– Сен раққосмисан?
– Йўқ, ҳожатхонада навбат узун экан.

***
Шифокор ҳузурида:
– Кунига неча соат ухлаяпсиз?
– Уч-тўрт соат...
– Бу жуда оз-ку, касаллигингиз шундандир.
– Мен учун етарли, мен тунда ҳам камида тўққиз соат ухлайман.


***
Эр-хотин ва ўғиллари олтин балиқ тутиб олишди:
– Сизлар уч киши экансизлар, ҳар бирларингнинг биттадан тилакларингни бажараман.
– Велосипедим бўлишини хоҳлайман, – қичқирди ўғил.
– Ҳа, велосипедингга ўт тушсин, – ёзғирди онаси.
– Икковингнинг ҳам овозинг ўчсин, – бақирди ота.
Ваъда-ваъда... Олтин балиқ ҳаммасининг тилагини тўлиқ бажарди.

***
Бир киши гўрков ёнига борди:
– Итим ўлиб қолди, ёрдам қилсангиз...
– Э, каллангиз ишлайдими, мен ГЎРКОВМАН, ўлган одамларни кўмаман. Боринг ветеринарга.
– Майли, раҳмат. Ишқилиб, ветеринар қўлимдаги икки миллионга кўнармикан...
– Ие, ака, раҳматли итингиз туппа-тузук одам экан-ку!

***
Ажойиб даврда яшаяпмиз. Йигит қизни ром қилиш учун интернет орқали йўллаётган хатини хатосиз ёзса, кифоя.

* * *
– Хотин, биз ажрашишимиз керак.
– Ажрашсангиз, кетиб қоламан.
– Унда албатта ажрашишимиз керак.

* * *
– Эринг билан қандай яшайсан, доим маст бўлиб юради-ку?
– Маст бўлиб юргани учун яшайман-да. Ҳушёр бўлса, аллақачон кетиб қолган бўларди.
9-12-2012, 18:51
Автор: SilveR
Просмотров: 10 448
Рейтинг:
Нашли ошибку?   


Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Комментарии 3


Оставить комментарий
Ваше имя: *
Ваш e-mail: *
Текст комментария:
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:

[an error occurred while processing the directive]