Реклама
» » » Ўз-ўзига гапириш донолар иши...

Ўз-ўзига гапириш донолар иши...

 

 


"Қаерда қолдинг?”— деб юқолган буюмимни қидираман. — "Ҳа, мана қаерда экансан? Шу ергаям яширинасанми?”

Мен тез-тез ўзим билан гаплашиб тураман. Нафақат мени ҳеч ким эшитмайдиган уйда, балки кўча-куйда, офисда ўтирганимда, бирор нарса ҳарид қилаётганимда ҳам шундай йўл тутаман.

Мен овозимни чиқариб ўйлашни ёқтираман — бу менга ўйлаганларимни амалга оширишимга катта ёрдам беради. 

Бундан ташқари бу хатти-ҳаракатим мен ҳақимда бошқаларда, телба бўлса керак, деган тушунчани уйғотади. Фақат жинниларгина мияларида пайдо бўлган овозлар билан гаплашишади, агар кимдир ўзига ўзи минғирлаб юрса, демак унинг жойи руҳий касалликлар шифохонасида, деб кўпчилик ўйлайди. 

Сизга айтадиган ажойиб янгилигим бор: олимларнинг аниқлашларича, ўз ўзига гапириб юриш, комиллик ва муваффақиятга олиб борувчи йўл экан!

Даниэль Свигли  ва Гэри Люпиан олиб борган психологик тадқиқотлар хулосаси руҳий тадқиқотлар ёритиб бориладиган мавсумий журналда чоп этилди. Унга кўра киши ўз-ўзи билан гаплашса, бу фойдали эмиш.

Ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг ақлли кишиларда бу одат бўлган. Наср ва назм ҳам ўз-ўзига гапиришнинг монолог кўринишидаги тури. Буюк олимлар ҳам ўзига ўзи гапириб юришган. Альберт Эйнштейннинг биографиясидан шу нарса маълум бўлдики, у ҳам киши билмас ҳолатда ўзига ўзи гапириб юрган.

Ўзимиз билан ўзимиз суҳбатлашимиз бизга тезкор ўйлашга туртки беради

Бу борада ўтказилган навбатдаги тадқиқот қуйидагича кўриниш олди: кўнгиллилар қўлига 20 маҳсулот номи ёзилган рўйхат берилди ва уларни супермаркетдан излаш юклатилди. Бошида уларга жимгина қидириш, кейинги босқичда эса маҳсулотлар номини овоз чиқариб излаш буюрилди.

Хулоса шундай бўлдики, иккинчи босқичда одамлар маҳсулотларни тезроқ топишди. Бундан шу нарса маълум бўлдики, ўз-ўзига гапириш хотирани ошириб, эътиборни бир жойга жамлашга сабаб бўлар экан. Бу қачонки ниманидир жудаям қаттиқ истаганингизда ва уни қидирганингизда ёрдам беради.

Люпиан тушунтиради: "Агар сиз қидираётган нарсангизнинг қандай кўринишга эга эканлигини билмасангиз ёки қандай ҳаракатланиши ҳақида тасаввурга эга бўлмасангиз, унда миянгиз қарама-қарши буйруқ олади. Ана шунда миянгиз ишлаётганини сезасиз. Бошқа томондан олиб қарайдиган бўлсак, агар сиз бананларнинг сариқ ва узунчоқлигини билсангиз, унда ўзингизга ўзингиз "банан”, деб такрорланг ва сиз уларни осонгина топиб оласиз”.

Ўз-ўзига гапириш эътиборни бир жойга жамлашга ёрдам беради

Атрофга ёш болалар нигоҳи билан қаранг. Ўйнаш ва ўрганиш жараёнида улар ўзлари билан ўзлари гаплашишади. Ўз-ўзига гапириш эътиборни жамлашга ва вазифаларни босқичма-босқич бажаришга ёрдам беради. Машиналари билан ўйнаётган болакай ўз-ўзи билан тахминан мана бундай суҳбат қуриши мумкин: "Юк машинаси гаражга сиғмайди, бориб кичикроғини олиб келаман”. У шунда ўз-ўзига буйруқ берган ва ҳаракатларини мақбуллаштирган ҳисобланади. 

Ўз-ўзига гапириш фикрларни тартибга солишга кўмак беради

Ҳисобсиз ва тартибсиз фикрлар миямда ғужғон ўйнашади ва уларни бошқара олмай, миям ғувуллаб кетади. Ана шунда овоз чиқариб гапиришни бошласам, улар тартибга тушади ва бир текис ишлай бошлашади. Мен ўзимга ўзим психотерапевтман — овозимни чиқариб гапириб юришим бир вақтнинг ўзида мени тинчлантиради ва тетиклаштиради.

Психолог Линда Сападин шундай деб тушунтиради: ўз-ўзига гапириш орқали инсон муҳим ва жиддий масалаларни ечишда қийналмайди. "Бу ҳолат мияга нима муҳиму, нима иккинчи даражали эканлигини кўрсатиб беради”.

Ва кейин барчага маълумки, маълум бир муаммони ҳар этиш уни муҳокама қилиш орқали амалга ошади. Шу боис сизни сабр билан эшитувчи ўзингиз билан бемалол ва беҳижолат суҳбатлашинг.

Ўз-ўзига гапириш мақсад сари элтади

Ҳар Янги йилда олдимизга бир қатор мақсадлар қўямиз. Ҳатто уларнинг рўйхатини ҳам тузиб чиқамиз. Аммо кейинчалик улар кўзимизга эришиб бўлмайдигандек, баланд тоғ чўққилари мисол кўринишади ва биз барига қўл силтаб қўя қоламиз. Бундай бўлмаслиги учун худди болалар каби мақсадга элтувчи ҳар бир босқични овоз чиқариб шарҳлаб бориш керак. Ва шунда барчасини амалга ошириш мумкинлиги ойдинлашади.

Линда Сападиннинг фикрича баланд овозда мақсад ҳақда гапириш эътиборни бир жойга жамлашда, ҳиссиётларни назорат қилишда, ўзга ва кераксиз хаёлларга чалғимасликка катта ёрдам беради.

Ўз-ўзи билан гаплашиш сизни мақсад сари собитқадам, самарадор, ва мустақил киши қилади

 

 

Manba: Xabardor.uz



Diqqat, diqqat! Xorazm.Net ”ning Telegram’dagi rasmiy kanaliga obuna bo‘lib, Xorazm va uzbek shou-biznes yangiliklardan , Mp3, video klip va qiziqarli ma'lumotlardan xabardor bo'ling! >> Kanalga kirish.
18-08-2015, 14:05
Автор: SilveR
Просмотров: 640
Рейтинг:
  


Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Комментарии 5



[an error occurred while processing the directive]