Реклама
» » » Sevgi va Nafs Farishtasi

Sevgi va Nafs Farishtasi

Севги фариштаси билан Нафс фариштаси

Бир куни Севги фариштаси билан Нафс фариштаси тортишиб қолибди. Нафс фариштаси хозир инсонлар мени қулимга айланган, хаммаси мени айтганимни қилади, хеч қандай севги қолмаган дебди. Шунда севги фариштаси йўқ адашасан чин севги хали хам бор бир бирини жонидан ортиқ севадиган инсонлар кўп деб жавоб берибди. Шунда нафс фариштаси ишонмасанг ерга тушиб кўр ким хақ экан деб айтибди. Шунда севги фариштаси қушга айланиб ерга тушибди. Қараса хиёбонда икки севишган ўтирган экан. Шунда қуш қиёфасидаги фаришта ёнидаги дарахтга қўнибди .Икки севишган бир бирларига шундай чиройли сўзларни айтишаётган эканки фаришта хурсанд бўлиб кетибди. Бир оздан сўнг йигит қизни кузатиб қўйибди ва яна ўша жойга келиб ўтирибди. Озгина вақт ўтиб бир қиз болани олдига келибди. Бола бу қизга хам худди ўша чиройли гапларни айтибди. Хафсаласи пир бўлган фаришта учиб кетибди. Қидира қидира чарчаб дам олиб турса бир уйни чироғи ёниқ, дастурхон чиройли тузалган турган экан. Бир оздан кейин эшик қўнғироги чалинибди югуриб бориб эшикни очибди. Фаришта қараса бир йигит қўлида гул билан кириб келибди. Фаришта ва нихоят топдим деб яна хурсанд бўлибди. Улар анча дaвир чиройли сухбат қуришибди кейин эшик қўнғироғи яна чалинибди. Қиз эшик олдига бориб, югуриб қайтиб келибди ва йигитга қараб энди нима қиламиз эрим келибди дебди. Яна хафсаласи пир бўлган фаришта ерга чиройли қиз қиёфасида тушибди. Йўлда кетаётса икки йигит уни йўлини тўсиб ва тегажоғлик қилмоқчи бўлибди. Шунда севги фариштаси ўз қиёфасига кирибди. Кўзларида ёш билан нафс фариштаси олдига учиб келибди. Сен хақ экансан бугун инсониёт сенинг қулинга айланиб бўлибди, чин севги қолмабди деб фарёд қилибди . . . ! ! !

Нахотки шундай бўлса, биз нафсимиз қулига айланиб қолмаяпмизми? . . . ! ! !



Diqqat, diqqat! Xorazm.Net ”ning Telegram’dagi rasmiy kanaliga obuna bo‘lib, Xorazm va uzbek shou-biznes yangiliklardan , Mp3, video klip va qiziqarli ma'lumotlardan xabardor bo'ling! >> Kanalga kirish.
22-03-2015, 12:20
Автор: LEYLA_NDK
Просмотров: 1 202
Рейтинг:
  


Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Комментарии 8



[an error occurred while processing the directive]