Реклама
» » Лола болаларни эмлаш борасида ўз фикрларини билдирди

Лола болаларни эмлаш борасида ўз фикрларини билдирди





Одатда ота-оналарда фарзандини эмлаш борасида жуда кўп фикрлар тўқнашувлари юзага келади. Ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу мавзу оналар ўртасида энг кўп муҳокама қилинадиган долзарб мавзулардан саналади.

Хонанда Лола ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги раҳбари Саша Грауманн билан фарзандларимизни иммунизацияси масаласида муҳим масалаларни муҳокама қилишди. Лола бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди ва ўзининг болаларни эмлашга доир фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу албатта кўпчилик ота-оналар ўртасида баҳсли мавзу саналади ва мен нима яхши ёки ёмонлигини таъкидламоқчи эмасман. Мен шунчаки бу масалада ўз қарашларим билан ўртоқлашишим мумкин. Мен фарзандларим миллий эмлаш тақвимига асосан тўлиқ эмланган бўлишини таъминлайман. Ҳар йили иммунизация бутун дунёда 2-3 миллион болалар ҳаётини асраб қолади. Вакциналар ёрдамида биз полиомиелит каби касалликдан қутулганмиз. Сувчечак касаллиги йўқ қилинган. Бизнинг ота-она сифатида мажбуриятимиз – фарзандларимизни ҳимоя қилиш. Шахсан мен вакцинация ҳар бир болага ҳаётининг илк кунларидан соғлом ҳаёт кечириш имконини беришига ишонаман. Вакциналар иш беради. P.S Фарзандингизга қандай вакцина зарурлиги юзасидан шифокорингизга мурожаат қилинг”, деб ёзади Лола.

Мамлакатимизда санитария-эпидемиология ҳолатни барқарор сақлаш ва юқумли касалликларга қарши курашнинг замонавий тизими яратилган. Миллий эмлаш тақвимига мувофиқ 18 ёшгача бўлган болалар 10 дан ортиқ касалликка қарши эмланмоқда. Бундай кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида илгарилари болалар саломатлигига жиддий таҳдид туғдирган кўплаб касалликларнинг олдини олиш, эпидемиологик барқарорликни таъминлашга эришилмоқда. Миллий эмлаш тақвимига киритилган иммунопрофилактика тадбирларига кетадиган маблағлар давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.



Manba: Darakchi
15-06-2017, 22:07
Автор: XoRaZm
Просмотров: 3 037
Рейтинг:
Нашли ошибку?   


Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Комментарии 4
JosephVer 10 мая 2018 22:37
Что скажешь интересного мне сегодня ----- аренда под офис

Готовые сообщения Что-ли ----- купить офис в москве

Готовые сообщения Что-ли ----- аренда под офис
JosephnoulA 11 мая 2018 00:41
По поводу аренду писать сюда ----- аренда торговой недвижимости


Оставить комментарий
Ваше имя: *
Ваш e-mail: *
Текст комментария:
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:

[an error occurred while processing the directive]