Реклама
» Материалы за Май 2014 года

Kuchli yomg‘ir sababli Toshkent ko‘chalarini suv bosdi (foto)

30-may, juma kuni Toshkentda kuchli jala sababli ko‘chalar suv bilan to‘ldi. Bu holat yo‘llarda avtomobillar harakatini qiyinlashtirdi. Facebook’dagi "Voditeli Tashkenta” guruhi a’zolari tomonidan suv bosgan ko‘chalar rasmlari e’lon qilindi.


Мактаб партасига кайтган “юлдуз”лар (ФОТО)




Мактаб... Эсладик дегунча юрагимиз хапкириб, хаяжонимизни босолмай коладиган, бегубор шўхликларимиз-у, илк мухаббатимизга гувох бўлган  маскан. Унда кечган  хар дакика биз учун азиз, хотирлаганда эса кўзимиздан согинч ёшлари халкаланади. Яна ўша кунларга кайтишни истамаган, мактаб ошхонасида пишган "пирожки”ларни талашиб, тортишиб ейишни кўз олдига келтирмаган, кадрдон синфхоналар, йўлаклардаги кувлашмачокларни согинмаган кишининг ўзи топилмаса керак. Сахифамиз кахрамонлари хам ўз мактаб йилларини, ўкитувчиларини дамба-дам эслаб туришса-да, уларни йўклашга вакт топмайдилар. Шу сабаб 24 май — битирувчилар  куни муносабати билан уларни бир ерга жам килдик..."Фанимдан тутган дафтарини саклаб кўйган экан”
















Актриса Шаҳзода Муҳаммедова Тошкент шаҳридаги 24
 мактабнинг собиқ ўқувчиси.


Нигора Ҳакимова, она-тили ва адабиёт ўқитувчиси: — Шаҳзода билан кўришмаганимизга 10 йил бўлди. Шунча йилдан кейин эслаганига қойил қолдим. Аслида мактабда энг намунали қизлардан эди. Мени фанимни жуда катта қизиқиш билан ўқирди. Алишер Навоийнинг ғазалларини жуда чиройли ёд оларди. Ўша вақтларда мени фанимдан тутган дафтарларини ҳали ҳам сақлаб қўйганини қаранг...






Шаҳзода Муҳаммедова, актриса: — Нигора опа жуда қаттиққўл устоз. Ҳатто билган нарсамни ҳам айтишга қўрқиб турардим. Аммо шу қаттиққўлликлари жуда қўл келган. Бошқа дарсларда кўчада шаталоқ отиб юрадиган болалар ҳам, Нигора опанинг дарсида синфхонада бўлишарди. Бир куни қайсидир байрам муносабати билан Нигора опамга совға олиб борганман. Улар дарс ўтаётган хонанинг эшигини тақиллатиб, "Устоз байрамингиз билан, буни сизга олиб келгандим” десам, "Байрам ўтиб кетди, дарсинга бор”, деб совғамни олмаган. (Кулиб) Шунчалик қўрқоқ бўлганимдан уддаллаб совғамни ҳам беролмаганман.

"Оғзимга "скотч” ёпиштириб қўйган”



Шерзод Сайдиалиев, Тошкент шаҳридаги 131 - мактабнинг собиқ ўқувчиси.




Гулнора Зокирова, немис тили ўқитувчиси:
 — Шерзод яхши ўқирди-ю, лекин шўхликлари 5 бахосини 2 га айлантириб қўйиши ҳеч гап эмасди. Кўпинча дарсга кеч қолиши сабаб гап эшитарди. Тадбирларда бошловчилик қилиш дейсизми, кимнидир кулдиришми Шерзоддан ортмасди. (Кулиб) Қайсидир тадбирда бўйнига соат илиб олиб, Соат Шариповга тақлид қилиб чиққанини ҳали-ҳали кулиб эслаймиз.





Шерзод Сайдиалиев, актёр, тақлид устаси: — Мактабдаги ҳамма воқеалар худди кечагидек ёдимда турибди. Гулнора опа мени қанча койимасин барибир уларни яхши кўрардим. Бир куни ўқитувчимизнинг дарсида оғзим тинмай гапираверганман. Ҳалиги ўқитувчим чидаб туролмай оғзимга "скоч” ёпиштириб қўйганди. Ўшанда ҳам Гулнора опа ўртага тушган.

"Дарсдан қочадиган одатини йўқ қилолмаган”




Тоҳир Усмонов, Тошкент вилоятидаги 2 - мактаб собиқ ўқувчиси.


Наргиза Гаипова, бошланғич синф ўқитувчиси: — Тоҳир мактабимиздаги энг эркатой бола эди. Қанча шўхлик қилмасин, кулиб турганини кўргач ҳеч ким уни уришолмасди. Юқори синфларга ўтганида бошқа болаларга қўшилиб синфхона ойнасидан сакраб, дарсдан қочаётганини кўриб қолгандим. Яхшилаб қулоғини чўзиб қўйдим. Тарки дунё амри маҳол, деганларидек бола бечора ойнадан ошиб тушишни еғиштирса-да, дарсдан қочадиган одатини йўқ қилолмади.





Тоҳир Усмонов, хонанда: — Бошқалар мен ҳақимда нима дейди - билмадим-у, фикримча мактабда жуда одобли ўқувчи бўлганман. Ҳеч қачон устозларнинг чизган чизиғидан чиқмасдим. Бирорта дарсни қолдирмаганман. (Кулиб) Вой, ўзимни ёлғонимга ўзим ишонаёзибман. Ҳа энди жуда иккига эмас-у, лекин 4 баҳога ўқиганим рост.


"Шўхлиги бутун мактабга татирди”




Севара Солиева, Тошкент шаҳридаги 3 мактабнинг собиқ ўқувчиси.


Муҳаббат Дўстқобилова, тарих фани ўқитувчиси — Севара мактабда иккита дугонасидан ажралмай юрарди. Ўқувчилар уларни "Сетора” гуруҳи дейишарди. Бир неча бор уларни бошқа-бошқа синфларга бўлиб ташлашга ҳаракат қилганмиз, аммо натижа бўлмаган. Севара жуда ақлли қиз бўлиши билан бирга шўхликлари ҳам бутун мактабга татирди.



Севара Солиева, актриса: — Муҳаббат опани кўп-кўп эслаб тураман, соғинаман. Нафақат ўз фанларига, балки бошқа фанларга ҳам қизиқиш уйғота олган. Камчиликларимизни назардан четда қолдирмасди. Ютуқларимизни эса бутун мактаб олдида эътироф этарди.


"Устозларни хурмат қилишарди”



"Афруз” гуруҳи хонандалари Музаффар ва Жамшид Тошкент шаҳридаги 324 -мактабнинг собиқ ўқувчилари.


Феруза Раҳматуллаева, алгебра фани ўқитувчиси: — Алгебра фанига болаларни қизиқтира олиш жуда қийин иш. Музаффар ва Жамшидни ҳам бу фанга қизиқтириш жуда қийин кечган. Уддасидан чиққан, десангиз адашасиз. Улар шўх, ерга урсангиз осмонга сакрайдиган болалар бўлган бўлса ҳам устозларнинг ҳурматини жойига қўйишарди.



"Афруз” гуруҳи: — Модомики Феруза опанинг дарсларида кўринмай қолсак, улар бизни қаердан топишни яхши биларди. Синфдошларимизга вазифалар бериб, тўғри тадбирлар ўтказиладиган залга йўл оларди. Кўпинча эшик тирқишидан қўшиқ айтаётганимизни, ўзимизча нимадирлар қилаётганимизни кузатиб турганини кўрганман. Лекин, ҳеч қачон бу ишимиз учун бизни койимаган.


"Савол беравериб чарчамасди”




Зиёда Қобилова, Тошкент шаҳридаги 299 мактабнинг собиқ ўқувчиси.


Ҳамида Жабборова, бошланғич синф ўқитувчиси: — Зиёда эндигина мактабга келган пайтлари кечагидек эсимда. Капалакдек учиб қўнадиган, савол бериб тинмайдиган қиз эди. Кўпинча ўғил болалар сочидан тортса йиғлаб, партага бошини қўйиб оларди.





Зиёда Қобилова, "Ниҳол” мукофоти совриндори: — Устозим Ҳамида опа билан анчадан бери кўришмаймиз, десам хато бўлади. Чунки, у киши бизнинг уйимизга яқин жойда яшайди. Шундай бўлса-да улар билан кўришишга, мактаб хотираларимизни бўлишишга вақт тополмаймиз.


Лойиҳа муаллифи: Қамариддин ШАЙХОВ.


Фотомухбир: Юля КЛЕМЕНОВА






[an error occurred while processing the directive]